Поиск
RUUZ

Общество

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчисига нисбатан тажовузкорона изоҳ ёзган фуқаро қамалди

У мазкур изоҳи юзасидан ИИО биносига чақиртирилганда ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳар хил уятсиз сўзлар билан сўкинган.

312views0replies
0

UzNews.uz

2024 йил 24 июль ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида Telegram-каналаридан бирида эълон қилинган Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлагани ҳақидаги постга элчига нисбатан тажовузкорона изоҳ ёзган фуқарога жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот берилди.
Қайд этилишича, 36 ёшли фуқаро Р.А. ёзган мазкур изоҳи юзасидан Мирзо Улуғбек туман ИИО ФМБ биносига таклиф қилинганида, ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан жамоат жойи ҳисобланадиган ИИО ФМБ биносига кириш кўчасида бақир-чақир қилиб, ҳар хил уятсиз сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузган.
Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар Р.А. ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунган ҳолда келганлиги, ортиқча хатти-ҳаракат қилмаганлиги, унга биринчи маротаба огоҳлантириш берилишини сўради.
Суд, ҳуқуқбузар Р.А.нинг мазкур ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги, унинг ўз қилмишига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, ИИО ходимининг билдиргиси, гувоҳларнинг тушунтириш хати, иш материалларидаги далолатнома, суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлар ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланган деб ҳисоблаган.
Суд қарори билан ҳуқуқбузар Р.А. МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
312views0replies
0

Комментарии