Поиск
RUUZ

Происшествия

Сўнгги 6 ойда ишдаги бахтсиз ҳодисаларда 100дан ортиқ киши ҳалок бўлган

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги иш жойидаги бахтсиз ҳодисаларнинг статистикасини очиқлади.

103views0replies
0

UzNews.uz

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 ойи давомида 16 та ҳолатда мажбурий меҳнат аниқланиб, 135 нафар фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Ўтган давр мобайнида вазирликнинг комплаенс назорат хизмати томонидан тизимда 134 та коррупциявий хавф-хатар аниқланган.
Шунингдек, шу йилнинг ўтган даврида 254 нафар ноқонуний ишдан бўшатилган ходим ишга тикланган. Ҳисобот даврида 7 минг 349 нафар фуқаронинг 31 млрд сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундириб берилган.
Бундан ташқари, республика бўйича 2024 йилнинг 6 ойи давомида 387 та содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 416 нафар ходим жабрланган, 303 нафари оғир ва 12 нафари енгил тан жароҳати олган, 101 нафари афсуски, ҳаётдан кўз юмган.
Таъкидланишича, бахтсиз ҳодисаларнинг энг катта қисми, 26 % қурилиш соҳасига тўғри келган.
"Бахтсиз ҳодисалар туфайли ходимлар ёки уларнинг оила аъзоларига 823 млн сўмдан ортиқ товон пулларини ундириш юзасидан судларга даъво аризалар киритилиб, шундан 10 нафар фуқарога 274 млн сўм ундириб берилди ва қолганлари бўйича жараён давом этмоқда",- дейилади хабарда.
103views0replies
0

Комментарии