Поиск
RUUZ

Общество

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевга қўшни давлатлар раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси Раисидан табриклар келди.

117views0replies
15

president.uz

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни таваллуд айёми билан муборакбод этди.
"Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизни таваллуд кунингиз билан самимий муборакбод этаман.
Президентлик фаолиятингиз билан юртдошларингиз ўртасида катта ҳурмат ва юксак халқаро обрў-эътиборга сазовор бўлдингиз. Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда салмоқли ютуқларга эришди, жаҳон майдонида ўз мавқеини мустаҳкамлади.
Давлатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, барча йўналишларда самарали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссангиз беқиёсдир.
Яқинда Тошкентда ўтган самарали музокараларимизни илиқ эслайман. Россия ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари фаровонлиги йўлида конструктив мулоқотни ва яқин ҳамкорликни давом эттиришдан мамнунман.
Сизга чин дилдан мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман. Ҳурмат билан, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин", - дейилади табрик хатида.
Шунингдек, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, Ўзбекистон Республикасига тинчлик-осойишталик, равнақ ва барқарор тараққиёт тилади.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззахда туғилган. Бу йил Ўзбекистон президенти 67 ёшга тўлди.
117views0replies
15

Комментарии