Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда ниқоб таққан 2 нафар шахс бировнинг уйи олдидаги дарахтни кесиб кетди

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

397views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманида 2 нафар шахс бошқа бир фуқаронинг уйи олдидаги дарахтни яширин равишда кесиб кетишганлигини акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 14 июль куни тахминан соат 00:55 атрофида Мирзо-Улуғбек туманидаги кўчаларнинг бирида, 1950 йилда туғилган фуқаро М.З.нинг яшаш хонадони олдига 2 нафар юзларига ниқоб таққан номаълум шахслар Lacetti автомашинасида келиб, уйини олдидаги дарахтни кесиб кетишган. Кўрилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу ҳуқуқбузарликни 1989 йилда туғилган О.У. ва 1990 йилда туғилган Н.Ғ. содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
397views0replies
0

Комментарии