• 12 117 сум
    -11.98
  • 14 069 сум
    7.93
  • 149 сум
    0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 117 сум
    -11.98
  • 14 069 сум
    7.93
  • 149 сум
    0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 июля 2024

Сурхондарёда Nexia-3 билан тўқнашган Damas жарликка тушиб кетди — видео

Damas автомашинаси салонида бўлган вояга етмаган қиз тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

695
0
Видеодан кадр

Сурхондарёда Damas автомашинаси Nexia-3 билан тўқнашиб, жарликка тушиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Жорий йилнинг 23 июль куни соат 11:00 атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 1987 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Damas автомашинаси билан "Хонжиза–Денов" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 автомашинасига урилиб пастликка тушиб ағдарилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Damas автомашинасининг йўловчиси, 2006 йилда туғилган вояга етмаган қиз тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.

695
0