Бу компаниянинг Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан йўлга қўйилган спортни ривожлантириш ва дзюдочиларни юқори даражада қўллаб-қувватлашга қаратилган узоқ муддатли ҳамкорлиги самарасидир.
Терма жамоа таркибидан қуйидаги истеъдодли спортчилар ўрин олган: Достон Рўзиев, Сардор Нуриллаев, Муроджон Йўлдошев, Шарофиддин Болтабоев, Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсупов, Ҳалимажон Қурбонова, Диёра Келдиёрова, Шукуржон Аминова, Гулноза Матниёзова ва Ирисхон Қурбонбоева. Спортчиларнинг ғайрат-шижоати ва маҳорати билан дунёнинг энг нуфузли спорт тадбирида Ўзбекистон муносиб тақдим этилади.
APEX INSURANCE Ўзбекистон дзюдо федерациясига миллий терма жамоамизни халқаро аренада юқори натижаларга эришишини таъминлаш йўлидаги беқиёс фаолияти учун миннатдорчилик билдиради.
APEX INSURANCE барчани спортчиларни қўллаб-қувватлашга ва Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида терма жамоанинг ғалабасига гувоҳ бўлишга чақиради.
APEX INSURANCE АЖ 2018 йилдан бери фаолият юритиб, турли суғурта маҳсулотлари ва мослашувчан тариф сиёсатини ўз ичига олган кенг кўламдаги суғурта хизматларини мижозларга тақдим этиб келмоқда. Жамиятнинг филиаллар тармоғи мамлакатнинг барча ҳудудларидаги 170 дан ортиқ бўлинмалардан ташкил топган.
Компания Ўзбекистон суғурта бозорининг етакчиларидан бири бўлиб, суғурта мукофотлари, суғурта товонлари, акциядорлик капитали ва активлар ҳажми бўйича пешқадам мавқеларга эга. Жамиятнинг аъло даражадаги молиявий барқарорлиги S&P Global Ratings (B+), Standard and Sensitive Ratings (uzAAA+) ва Ahbor-Reyting (uzA++) рейтинг агентликлари томонидан тасдиқланган.
Телефон: 1188
Сайт: apexinsurance.uz
Facebook: @apexinsurance.uz
Instagram: @apexinsurance.uz
Telegram: @apexinsurancee
Сайт: apexinsurance.uz
Facebook: @apexinsurance.uz
Instagram: @apexinsurance.uz
Telegram: @apexinsurancee
Реклама ҳуқуқи асосида