• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 июля 2024

Маънавият ва маърифат маркази 1,4 млрд сўмлик иккита веб-сайт яратиш учун тендер ўтказди

Ижтимоий тармоқлардаги танқидлардан сўнг тендер тўхтатилди. “Маънавият ва маърифат” марказига нисбатан қонунни бузганлик учун иш очилди.

483
0
oyina.uz

“Маънавият ва маърифат” маркази “qadriyatim.uz”, “tanlov.ma'naviyat.uz” номли иккита веб-сайт ва бошланғич қиймати 1,4 миллиард сўмлик мобил илова яратиш бўйича тендер ўтказди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ушбу ҳолатни ўрганиб чиқди.

Ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари юзасидан Республика Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди ва белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

"Натижаси ҳақида қўшимча ахборот тақдим этилади", - дейилади хабарда.

483
0