Поиск
RUUZ

Назначения

Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Манфред Хутерер Ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

31views0replies
0

Ўзбекистон ТИВ

Бугун, 23 июль куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Манфред Хутерер билан учрашиб, ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Германия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш, кўпроқ иқтисодий кўприклар яратиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги элчи ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси жамоасини икки томонлама муносабатларда улкан салоҳиятга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларида қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалги элчи Тило Клиннер Ўзбекистондаги дипломатик миссияни 2021 йил августидан бошлаб бошқарган эди.
31views0replies
0

Комментарии