• 12 004 сум
    -20.92
  • 14 129 сум
    -33.04
  • 154 сум
    -1.66
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 004 сум
    -20.92
  • 14 129 сум
    -33.04
  • 154 сум
    -1.66
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 23 июля 2024

Юнусободдаги кўп қаватли янги қурилаётган бинода ёнғин юзага келди — видео

Ёнғинни ўчириш учун 6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

450
0
UzNews.uz

Бугун, 23 июль куни соат 12:35 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ш.Рашидов кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Зудлик билан 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, бартараф этиш ишларини олиб борган.

Натижада кўп қаватли янги қурилаётган бинонинг том қисмида содир бўлган ёнғин соат 12:56 да бартараф этилган.

Қайд этилишича, ёнғин натижасида бинонинг том қисмидаги қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган. Асосий бинога зарар етмаган.

"Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ,"- дейилади хабарда.

450
0