Жорий йилнинг 15 июль куни Тошкент вилояти ИИББ тезкор қидирув хизмати томонидан Тошкент тумани ИИБ ва ДХХ ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбирда 2002 йилда туғилган шахс (A.T.) ўзининг Tracker автомашинасида вазни 1 кг 433 гр бўлган «мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланди.
Аниқланишича, 22 ёшли шахс мазкур синтетик воситани бўлакларга бўлиб, контактсиз манзил («закладка») орқали сотишни режалаштирган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.