• 12 117 сум
    -11.98
  • 14 069 сум
    7.93
  • 149 сум
    0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 117 сум
    -11.98
  • 14 069 сум
    7.93
  • 149 сум
    0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 22 июля 2024

Сўнгги 6 ойда транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлар сони очиқланди

Уларнинг 1/3 қисмига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

316
0

2023 йилда ЖКнинг 266-моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 325 нафар шахс судланган. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.

Хабарга кўра, судланганлардан 635 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 690 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

2024 йилнинг 1-ярмида 1 601 нафар шахс судланиб, уларнинг 551 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 1 050 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

316
0