Ўзгидромет хабарига кўр, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда маҳаллий хусуситга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати ўтган иш ҳафтасига нисбатан бироз юқори бўлиб, +34...+39 даражани ташкил этади, жанубда баъзи жойларда +40...+41 даражагача бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Пойтахтда бугун ва дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +22...+24 даража, кундузи +35...+38 даража бўлади.