• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 июля 2024

Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг биринчи хонимлари алоҳида эҳтиёжли болалар боғчасига ташриф буюришди — фото

Кўксаройдаги Президент қароргоҳидаги суҳбатдан сўнг Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарова Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасасига йўл олди.

359
0
ЎзА

Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарованинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Давлат раҳбарларининг рафиқалари қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Биринчи хонимлар Қибрай туманидаги "Имкон" реабилитация марказига эга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига ҳам ташриф буюрдилар. Бу ерда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга реабилитация хизматлари кўрсатилади. Лойиҳа доирасидаги биринчи муассаса 2019 йилда Нукусда, кейин Қарши ва Зарафшонда очилган, келажакда бутун республика бўйлаб ташкил этиш режалаштирилган.

Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарова болалар учун яратилган шароитларни юқори баҳолаб, ушбу эзгу ғояни амалга оширишда муваффақиятлар тилади.

359
0