Бухорода ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.И. ва С.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаролар Н.Б. ва У.М.га оғирлиги 154,3 грамм бўлган 1 дона соф қуйма олтин бўлагини 11 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.