• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 18 июля 2024

Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон президентини тантанали кутиб олиш маросими

Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

377
0
president.uz

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Қирғизистон президенти Садир Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

377
0