Поиск
RUUZ

Реклама

Қазиш босқичи нархида қурилган лойиҳа: «Бобур» боғи ёнида жойлашган Nirvana Residence ТЖМда ёпиқ сотув

Nirvana Residence – бу «Бобур» боғи ёнида қурилаётган премиум тоифадаги лойиҳа. Лойиҳа Шота Руставели кўчасида муваффақиятли барпо этилган осмонўпар Modera Towers биноси муаллифлари томонидан яратилмоқда.

109views0replies
0

Мажмуа қурилишини Ўзбекистон ва хорижда жаҳон стандартлари даражасидаги лойиҳалар қурилишини амалга оширувчи Туркиянинг Koç Construction компанияси ўз зиммасига олган.
Бошқа кўплаб лойиҳалардан фарқли ўлароқ, Nirvana Residence уй тўлиқ қуриб бўлинганидан сўнг сотувлар бошланганини эълон қилди. Инвесторлар фақатгина ташқи ҳашаматни сотиб олишмаяпти, улар ҳозирнинг ўзида бинонинг сифатига ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Энг муҳими, мажмуада дастлабки қазиш босқичидаги нархлар сақланиб қолган.
Инвесторлар учун Nirvana Residence нинг асосий афзаллиги бу киритилган инвестицияларни тезда қоплаш қобилиятидир. Қурилиш 2025 йилда тўлиқ якунланади. Қурувчи компаниянинг таъкидлашича, Тошкентда бундай таклиф ҳали бўлмаган.
Nirvana Residence шаҳарнинг энг нуфузли ва экологик тоза ҳудудларидан бирида – «Бобур» боғи ёнида жойлашган. Бу ерда яшаш, ишлаш ва дам олиш жуда қулай.
Шота Руставели кўчасининг биринчи қаторида, Nirvana Residence да савдо майдони очилади. Уйдан бир қадам масофада қаҳвахоналар, новвойхоналар, дўконлар ва бошқа савдо нуқталари пайдо бўлади.
Муаллифлар Тошкентда ўхшаши бўлмаган бир қанча ноёб архитектура ечимларини тақдим этган:
- шахсий бассейнли хонадонлар;
- 16-қаватда жойлашган очилиб ёпилувчи инфинити-бассейн;
- «Бобур» боғи ва бассейн томонга қараган 4-қават баландлигидаги ҳовли;
- 32 кв. м дан бошланувчи харидоргир хонадонлар.
Ёпиқ савдо босқичида сиз 30% гача фойда олишингиз ва 20 ойгача фоизсиз муддатли тўловни расмийлаштиришингиз мумкин. Қурувчи компания 100% олдиндан тўловни амалга оширишга ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта бинони сотиб олишга тайёр харидорлар учун энг яхши таклифларни тақдим этади.
Nirvana Residence нинг содиқ инвесторлари клубига иложи борича тезроқ қўшилинг: чегирмалар ҳар ой камайиб бормоқда.
Телефон: +998501000001
Сайт: nirvanaresidence.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
109views0replies
0

Комментарии