Замонавий корхоналар, айниқса, нефть-газ, кимё ва энергетика каби соҳаларда газ чиқиндилари ва газ сизиб чиқишини бошқариш муаммоларига дуч келмоқда. Чиқиндиларни аниқлаш ва камайтириш хизматлари барқарор ва хавфсиз ривожланишни таъминлашда асосий роль ўйнайди, компанияларга меъёрларга риоя қилиш, ишчилар ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, шунингдек, экологик хавфларни камайтиришга ёрдам беради.
Ўзбекистонда ушбу йўналишда корхоналар учун экологик тоза хизматларни тақдим этадиган Asman Energy компанияси етакчи ҳисобланади.
400 дан ортиқ газ турлари, CO2 ва метан
Юқори малака ва тажрибага эга профессионал инспекторлар сизиб чиқишлар, уларнинг манбалари ва ҳажмини тезкорлик билан аниқлайди. 400 дан ортиқ газлар орасида карбонат ангидрид (CO2) ва метанга (CH4) алоҳида эътибор қаратилган, чунки бу газлар иқлим ўзгаришида асосий роль ўйнайди.
Asman Energy инспекторларининг иши фақат сизиб чиқишларни аниқлаш билан чекланиб қолмайди. Компания бир нечта босқичларни ўз ичига оладиган Leak Detection and Repair халқаро дастурини тақдим этади: объектларни текшириш, сизиб чиқишларни аниқлаш, фото ва видеоҳисобот бериш, уларни миқдорий баҳолаш ва бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Илғор технологиялар ва ихтисослаштирилган ускуналар
Компания анъанавий усуллар билан аниқлаш мумкин бўлмаган газ сизиб чиқишини аниқлаш ва корхонани батафсил текшириш имконини берадиган технологиялардан фойдаланади.
Улар орасида газ сизиб чиқишини инфрақизил камералар ёрдамида аниқлаш усули – OGI (оптик газ визуализацияси технологияси) бор. Инсон кўзига кўринмайдиган газ молекулалари инфрақизил нурларни ютади ва нурлантиради. Инфрақизил камералар бу нурланишни тутиб олади ва уни визуал тасвирларга айлантиради, уларда газ сизиб чиқиши булутлар ёки оқимлар кўринишида акс этади.
Asman Energy компанияси OPGAL компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили бўлиб, инфрақизил тепловизион тизимлар соҳасидаги етакчининг ускуналаридан фойдаланади. OPGAL камералари соатига атиги 0,35 грамм ҳажмдаги сизиб чиқишни қайд этади ва эмиссия шароитлари ва ўлчамларига қараб 15 километргача масофавий мониторинг қилиш имконини беради. Бу, айниқса, катта ва бориш қийин бўлган объектлар учун фойдали.
Дунёнинг 68 та давлатида фаолият юритувчи OPGAL компанияси нефть-газ секторидаги йирик компанияларга хизмат кўрсатади, бу унинг ушбу соҳада етакчилиги ва ишончлилигини тасдиқлайди.
Глобал саъй-ҳаракатлар ва барқарор ривожланишга ҳисса
Asman Energy иссиқхона газлари чиқиндисини камайтириш ва бутун дунё бўйлаб экологик вазиятни яхшилашга ҳисса қўшиш устида ҳам фаол ишламоқда. Компания метан чиқиндисини нолга тушириш бўйича Oil and Gas Climate Initiative бошчилигидаги Aiming for Zero халқаро ташаббусига қўшилди. Aiming for Zero га қўшилиш орқали Asman Energy атроф-муҳитни муҳофаза қилишга содиқлигини кўрсатмоқда.
Компания ўз олдига улкан вазифа қўйган – Ўзбекистоннинг энергетика секторидаги корхоналарга самарали ва хавфсиз энергетикага ўтишга ёрдам бериш.
Asman Energy – самарали ва хавфсиз энергетикага ўтишда сизнинг ишончли ҳамкорингиз.
Батафсил маълумотни +998 33 448 88 88 телефон рақами ёки компаниянинг asmanenergy.com сайти орқали олишингиз мумкин.
Манзил: Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тум., Ғазалкент 2-тор кўч.
Реклама ҳуқуқи асосида