• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 17 июля 2024

Президент Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ташриф доирасида Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

291
0
president.uz

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 18-19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси президенти Администрацияси ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азымбакиев маълум қилди.

"Ташриф доирасида президент Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

Томонлар ўзаро манфаатли барча соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар.

Ташриф доирасида давлат раҳбари Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги маданият кунларининг расмий очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари иштирокида амалга оширилаётган икки томонлама лойиҳаларнинг онлайн ишга тушириш/очилиш маросими бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, ташрифга бағишланган Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми, Қирғизистон ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари форуми каби бир қатор тадбирлар ўтказилади", - деди Муратбек Азымбакиев.

291
0