• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 июля 2024

Президент етти вилоятнинг 10 нафар ҳокимини лавозимидан озод этди

Фаолиятидаги тизимли камчиликлари учун яна 28 нафар ҳокимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

1208
0
president.uz

Бугун президент раислигида ҳудудлар ва тармоқларда биринчи ярим йилликда иқтисодий ўсиш суръатлари ҳамда йил охиригача бўлган даврда амалга оширилган устувор вазифалар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда таъкидланганидек, жаҳондаги оғир шароитларга қарамай, Ўзбекистон барқарор иқтисодий ўсиш йўлида аниқ натижаларга эришмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, ҳамкор давлатлар раҳбарлари, рейтинг ташкилотлари ва йирик инвесторлар томонидан эътироф этилган.

Бироқ бир қатор туман ва шаҳар ҳокимлари ўз фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган. Шу муносабат билан 28 нафар ҳокимлик раҳбарига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилади.

Бундан ташқари, Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимлари ҳам эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

1208
0