ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбирда Урганч давлат университетининг факультет декани Гурлан туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унинг қариндошини мазкур олий таълим муассасасига ўқишга киришда бўладиган ижодий имтиҳонлардан ўтказиб беришни ваъда қилган. Натижада улардан 2600 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўм олган вақтида ушланди.
Яна бир ҳолатда эса Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабининг бўлим бошлиғи Боғот туманида яшовчи фуқарога танишлари ёрдамида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга кириши учун йўлланма олиб бериш ва амалий имтиҳонда кўмаклашиш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилади. Бироқ, у сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.