• 12 677 сўм
    70
  • 14 875 сўм
    25.4
  • 161 сўм
    1.17
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 677 сўм
    70
  • 14 875 сўм
    25.4
  • 161 сўм
    1.17
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 16 июл 2024

Тошкентда $22 мингга ИИВ Академиясига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

У фуқарони ўзининг мансабдор танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

248
0

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда тезкор тадбир  ўтказилган.

Тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс ўзининг мансабдор танишлари орқали, Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи фуқарони ИИВ Академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 22 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бундан ташқари, Олмалиқ шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқародан 3500 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

248
0