Мамлакатда рақамли молиявий хизматлар ва онлайн савдонинг фаол ўсиши кузатилмоқда. Банк-молия хизматларининг нуфузи ҳамда рақамли саводхонлик даражасининг ўсиши, айниқса, узоқ ҳудудлар, у ердаги кичик шаҳарларда яққолроқ кузатилмоқда. Рақамли платформаларнинг ривожланиши ва интернетдан фойдаланиш улушининг ошиши тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш учун қулай имкониятлар яратди.
Uzum Market да мамлакат бўйлаб ўн мингдан ортиқ корхона ва тадбиркорлар ўз маҳсулотларини сотаётган бўлса, уларнинг 30 фоиздан ортиғини аёллар ташкил этади. Uzum ва БМТТД ишсиз аёллар ва ёшлар ўртасида рақамли ҳамда молиявий саводхонлик кўникмаларининг етишмаслигини бартараф этишда умумий манфаатларга эга. Бу борадаги илк амалий қадам қўшма таълим дастурларини амалга оширишдир. Uzum рақамли ва логистика инфратузилмасидан фойдаланиш ҳажмининг ошиши эса бандликнинг ўсиши ва тадбиркорликнинг ривожланишига омил бўлади.
«Биз рақамли саводхонлик ва бизнесни бошқариш асосларини ўргатиш, ушбу кўникмаларни амалга ошириш учун қулай, тушунарли хизматлар кўрсатишга тайёрмиз. Молиявий сервислар, бозор майдони, хусусий фойдаланувчилар ва тадбиркорлар учун қулай банк воситаларини ишлаб чиқиш орқали биз, биринчи навбатда, мамлакатимизнинг барча аҳолиси – эркаклар ва аёллар, пойтахт ва олис ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли учун тенг имкониятлар яратамиз. Айнан мана шу мақсад бизни ва БМТТДдаги ҳамкасбларимизни қўшма лойиҳада бирлаштиради», – деди Uzum компаниясининг ижрочи директори Роман Лаврентьев.
«Бизнинг умумий мақсадимиз – ишсизлар ўртасида рақамли ва молиявий кўникмаларнинг етишмаслигини бартараф этиш ва шунга оид тушунчаларни шакллантириб, билимларини ривожлантиришга қаратилган тузилмани яратиш ҳисобланади. Ушбу ташаббус аёллар ва ёшларга замонавий дунёда зарур бўлган билим ва кўникмаларни беради. Бу эса уларнинг меҳнат бозоридаги имкониятларини кенгайтиради. Биз Uzum ни истиқболли салоҳиятга эга узоқ муддатли ҳамкор сифатида кўрамиз. Ушбу экотизимнинг мамлакат иқтисодиёти ривожига қўшган ҳиссаси аллақачон сезилиб турибди. Масалан, сармоядорлар томонидан Uzum нинг танланиши барқарор ҳамкорликка ишонч бағишлайди ва ҳозирда экотизим Ўзбекистондаги биринчи ва ягона ҳисобланади», – дейди БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини бажарувчи Анас Карман.
Томонлар электрон савдо учун асосий молиявий саводхонликка йўналтирилган кенг қамровли ўқув материалларини ишлаб чиқиш, шунингдек, республикадаги тажрибали мутахассислар томонидан бўлган кўникмаларни самарали тарқатиш ва ҳудудлардаги мақсадли аудиториянинг ушбу билимларни ўзлаштиришини таъминлаш мақсадида семинар ҳамда тренинглар ўтказишга келишиб олдилар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури Ўзбекистонда камбағалликка барҳам бериш, тенгсизликни камайтириш, рақамли тафовутларни бартараф этиш ва инклюзивликни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни доимо қўллаб-қувватлайди.
Реклама ҳуқуқи асосида