• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 15 июля 2024

Сурхондарёда эркак Қизил китобга киритилган сиртлонни ўлдирди

Натижада у табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ миқдорда зарар етказган.

15 июля 2024
613
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда сиртлон ўлдирилганлиги акс этган суратлар тарқалди. Мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ўрганилди.

Маълум қилинишича, воқеа 2023 йилнинг октябрь ойи охири —ноябрь ойи бошларида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани "Ободон" маҳалласидаги "Такатош" массивида фуқаро Ш.Х. томонидан содир этилган. Ҳолат натижасида табиатга 1 млрд 60 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, бир бош номаълум ҳайвоннинг суяклари топилиб, улар қайси ҳайвон турига тегишлилиги борасида илмий хулоса олиш мақсадида тегишли ташкилотларга жўнатилган,

"Хулоса олингач, ҳужжатлар чора кўриш мақсадида прокуратура органларига юборилади",- дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, ЖКнинг 202-моддасига кўра, Қизил китобга киритилган ҳайвонларни нобуд қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

15 июля 2024
613
0