• 12 004 сум
    -48.99
  • 13 994 сум
    -33
  • 150 сум
    -2.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 004 сум
    -48.99
  • 13 994 сум
    -33
  • 150 сум
    -2.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 13 июля 2024

Ўзбекистондан 23 дона қадимий тангаларни олиб кетишга уринган шахслар ушланди

"Тошкент- Москва" йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаролар мазкур тангаларни қўл юкларига яширган.

447
0

Бугун, 13 июль куни соат 03:30 атрофида "Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти"да божхона ходимлари авиация хавфсизлигини таъминлаш хизмати ходимлари билан ҳамкорликда "Тошкент- Москва" йўналиши бўйича учиб кетаётган, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг қўл юклари текширувдан ўтказилган. Бу ҳақда «Тошкент-АЭРО» ИБК Ахборот хизматининг UzNews.uz'га хабар қилди.

  Натижада божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, Ўзбекистон Республикаси чегарасидан олиб ўтилиши чекланган, маданий бойликларга тааллуқли бўлган жами 5 дона (4 дона сариқ ва 1 дона оқ металлдан ясалган) номинали ҳар хил бўлган темир тангалар борлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари, соат 04:00 атрофида яна бир шундай ҳолат қайд этилган. Аниқланишича, фуқарода Ўзбекистон Республикаси чегарасидан олиб ўтилиши чекланган, маданий бойликларга тааллуқли бўлган жами 18 дона (3 дона сариқ, 3 дона қора ва 12 дона оқ металлдан ясалган) номинали ҳар хил бўлган темир тангалар борлиги аниқланган.

"Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.

447
0