Ўзгидромет хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
13 июль куни кечаси ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шунингдек Устюрт ҳудудлари бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
14 июлда Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади.
Республиканинг қолган ҳудудларида дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 13-14 июль кунлари +30...+35 даражагача, жансубда +36...+39 даражагача пасаяди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 18-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда бугун ва эртага асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат бугун кечқурун, шунингдек 13 июлда кечаси ва эрталаб шаҳар бўйича баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Якшанба – 14 июль куни Тошкентда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумикн. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 10-13 м/с гача кучаяди.