ЖИБ Яшнобод туман суди томонидан Яшнобод тумани прокурорининг ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "в", "ж" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи 1993 йилда туғилган С.М.га (эркак) нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳамда суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномалари тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.
Суднинг 2024 йил 10 июлдаги ажримлари билан илтимосномалар қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С.М.га нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш белгиланди.