• 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 января 2021

ОТМларда тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

Ижтимоий тармоқларда иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ошиши ортидан контракт нархи ҳам кўтарилиши кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётганди.

1526
0
UzNews.uz

АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида ўтказилаётган брифингда олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт ошишига оид хабарларга изоҳ берилди.

2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилади. 

Фарҳод Бабашев пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинишини маълум қилди.

1526
0