Поиск
RUUZ

Туризм

"Тошкент-Марказий" (Шимолий) вокзалидан аксарият поездлар ҳаракати 1 ойга тўхтатилади

Темир йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб аксарият поездлар қатновини Тошкент Жанубий вокзалидан амалга оширади.

133views0replies
0

UzNews.uz

Маълум қилинишича, «Тўқимачи» ҳамда "Тошкент йўловчи" бекатлари оралиғидаги темир йўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, "Олма-ота — Тошкент — Олма-ота", "Тошкент — Новосибирск — Тошкент", "Тошкент — Самара — Тошкент" йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлари ҳамда "Тошкент — Хожикент — Тошкент" шаҳарлараро поездларидан ташқари, бугунги кунда Тошкент-Марказий темир йўл вокзалидан қатновини амалга ошириб келаётган барча йўловчи поездлар, жорий йил 15 июлдан 15 августгача Жанубий вокзалдан ўз ҳаракатини бошлайди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.
Хусусан, бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари, «Шарқ», «Насаф» ҳамда "Тошкент — Андижон — Тошкент", "Тошкент — Волгоград — Тошкент", "Душанбе — Тошкент — Душанбе" йўловчи поездлари Жанубий вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади.
Бундан ташқари, бир ой мобайнида Тошкент-Марказий вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган ёки янглишиб Марказий вокзалга келиб қолган йўловчиларни Жанубий вокзалга олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар ҳам қўйилади.
Ҳозирда Тошкент-Марказий темир йўл вокзали орқали 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди, шунингдек, "Тошкент — Андижон — Тошкент" йўналишида 2 та, "Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишида 2 та «Шарқ» ҳамда "Тошкент — Қарши — Тошкент" йўналишида 2 та «Насаф» тезюрар поездлари ҳар куни қатновини амалга оширади. Шунингдек, "Тошкент — Волгоград — Тошкент", "Душанбе — Тошкент — Душанбе" йўловчи поездлари ҳам айнан Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади.
"Ушбу поездлар ҳаракатланганда Ҳамза станциясидан Тўқимачи станцияси орқали Ангрен йўналишига ёки ушбу йўналишдан Ҳамза станциясига борадиган юк поездлари тўхтаб турар эди. Реконструкция ишлари амалга оширилганидан сўнг мазкур ҳудуддаги темир йўлда поездларни ўтказувчанлиги янада ортади ва юк поездларининг тўхтовсиз ҳаракатланишига имконият яратилади",- дейилади хабарда.
133views0replies
0

Комментарии