• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 10 июля 2024

Тошкентда шаръий никоҳидаги аёлининг собиқ эрини ўлдирган йигит 17 йилга қамалди

У марҳум эркакка 24 маротаба ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказган.

769
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, 1997 йилда туғилган судланувчи 1998 йилда туғилган шаръий никоҳидаги аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи билан зиддиятли ҳолатларга барҳам бериш мақсадида Бектемир туманидаги савдо мажмуаси олдида учрашган. Кутилмаганда улар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Иш ҳужжатларида айтилишича, судланувчи марҳумга ўткир тиғли жисм билан 24 маротаба жароҳат етказган. Оқибатда йигит воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Бектемир тумани судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди. Суд мажлисида судланувчи бўлиб ўтган воқеалар ҳақида маълумот беришни истамаган. Йигит қилган ишидан пушаймонлиги тўғрисида ёзилган хатни судьяга тақдим қилган. Хат судья томонидан ўқиб эшиттирилган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж», «л» бандлари билан айбли деб топилиб, унга 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

769
0