• 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 июл 2024

Пойтахтдаги хорижий олий ўқув юртларининг учта филиалига янги ректорлар тайинланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ кадрлар ўзгариши амалга оширилди.

4639
0
UzNews.uz коллажи

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Виктор Вениаминович Нам Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимдан озод қилинди ва унинг ўрнига Агриппина Васильевна Шин тайинланди.

Қаҳрамон Танзилович Олимов Тошкент шаҳридаги “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Виктор Вениаминович Нам тайинланди.

Элдар Садикович Юлдашев Тошкент шаҳридаги “С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Иқбол Мамасодиқович Мелиқўзиев тайинланди.

Элдор Ўралович Шерманов Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ўқув ишлари бўйича проректори – ректори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб 6 ой синов муддати билан тайинланди.

4639
0