Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Тошкентда Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори билан учрашди — фото

Шавкат Мирзиёев ва Жильбер Унгбони 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги Мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олди.

163views0replies
19

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 июль куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан бўлиб турган Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жильбер Унгбони қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар қилди.
БМТнинг ушбу нуфузли институти билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
ХМТ бош директори самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистоннинг меҳнаткашлар ҳуқуқларини таъминлаш, иш ўринларини яратиш ва халқаро конвенцияларни имплементация қилиш борасидаги ютуқларига юқори баҳо берди.
Шу муносабат билан ўз ташрифини Ўзбекистон раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган самарали ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ифодаси деб атади.
ХМТ Ўзбекистон тажрибасини халқаро миқёсда ўрганиш ва қўллаш учун муваффақиятли модель сифатида кўраётгани таъкидланди. Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ташкилотнинг Маъмурий кенгашига сайланиши бунинг эътирофи бўлди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Ташкилот кўмагида Ўзбекистонда меҳнат соҳасида 40 дан ортиқ норматив ҳужжат қабул қилинди, 22 та халқаро конвенция ратификацияланди.
Ижтимоий адолат тамойилларини илгари суриш бўйича, шу жумладан, "Ижтимоий адолат глобал коалицияси" доирасида қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги Мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.
163views0replies
19

Комментарии