Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматининг маълум қилишича, Сурхондарё вилоятида ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, қонуний талабларини бажармасдан, уни ҳақорат қилган ака-укага чора кўрилди.
Хабарга кўра, жорий йилнинг 26 июнь куни Сурхондарё вилояти Денов туманида икки нафар ака-ука хизматга жалб этилган ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармай, қасддан ҳуқуқбузарлик содир этган.
Шу куннинг ўзида олиб борилган тезкор чоралар натижасида ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келинган ва уларнинг ҳаракатига нисбатан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Денов тумани судига юборилган.
Суд қарори билан ака-ука МЖтКнинг 183, 194 ва 34-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.