• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 9 июля 2024

Навоийдаги истироҳат боғида 16 ёшли қиз бир нечта йигитлар томонидан зўрланди

Ўқувчи қизни 18-23 ёшли йигитлар зўрлаган. Гумонланувчилар орасида терговчи ҳам бўлган.

1179
0

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг декабрь ойида Навоий шаҳрида жойлашган музқаймоқ шохобчаси ертўласида бир нечта йигит 2008 йилда туғилган, вояга етмаган қизни навбати билан зўрлаган.

Ўша вақтда мактаб ўқувчиси бўлган 18 ёшли йигит Навоий шаҳридаги истироҳат боғида ўрнатилган аттракционда эркин ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. Йигит қизни аттракцион ёнидаги ертўлага олиб тушган ва у билан ғайритабиий усулда жинсий алоқада бўлган.

Шундан сўнг ертўлага навбати билан яна учта йигит кириб чиққан. Яна бир йигит қизни тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган манзилга олиб бориб, ўша ерда бир неча кун бирга яшаган ҳамда у билан жинсий алоқада бўлган.

Қайд этилишича, Навоий шаҳар ИИБ терговчиси мазкур ишни тергов қилиш жараёнида, яъни 2024 йилнинг январь ойида Тошкентда малака ошириш ўқув курсида бўлиб турган вақтда, ушбу вояга етмаган қизни Тошкент шаҳрига чақириб, у билан жинсий алоқа қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 128-1-моддаси (Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, жиноят иши доирасида 1 нафар шахс қамоққа олинган.

1179
0