Охирги йилларда икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишни давом этмоқда: ўзаро товар айланмаси ўсмоқда, йил сайин қўшма корхоналар ва инвестицион лойиҳалар сони кўпаймоқда. Охирги беш йилда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги товар айланмаси икки баробарга ошди. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг қайд этишича, 2024 йилнинг биринчи чорагида айланма 2023 йилнинг шу даври билан солиштирганда олти мартага ўсган.
Венгрия компаниялари Ўзбекистон бозорига катта иштиёқ билан кириб келмоқда ва мамлакатни Марказий Осиёдаги истиқболли ҳамкор сифатида кўрмоқда. Ўзбекистон корхоналари, ўз навбатида, Венгрияда Европа бозорига чиқиш учун идеал шароитларни топмоқда.
Савдо ҳажмини янада ошириш мақсадида Будапештнинг Spar, Tesco, Lidl ва Aldi каби йирик савдо тармоқларида Ўзбекистон маҳсулотларини тарғиб қилишга қаратилган «Ўзбекистон билан танишинг» дастурлари бошланди.
Учинчи мамлакатлардан қиммат импорт ўрнини тўлдириш бўйича таклифлар кўриб чиқилмоқда, бу эса ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун янги истиқболларни очади. Венгриянинг йирик шаҳарларида Road Show ташкил этиш режалаштирилган ва бу ўзбекистонлик компанияларга ўз маҳсулотларини намойиш этиш, алоқаларни йўлга қўйиш ва манфаатли шартномалар тузиш имконини беради. Бу нафақат ўзбек брендларининг Европада танилишини оширади, балки экспорт учун қўшимча имкониятларни яратади.
Qanot Sharq авиакомпанияси томонидан Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилгани бу муносабатларни янада чуқурлаштириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши ишбилармонлик алоқаларини сезиларли даражада соддалаштиради ва икки мамлакат тадбиркорлари учун янги имкониятларни очади. Тўғридан-тўғри парвозлар сафар вақтларини қисқартиради, бу эса ишбилармонлик учрашувлари ва музокараларни янада қулай ва тез-тез ўтказишга ёрдам беради. Бизнесменлар ҳамкорлар ва мижозлар сўровларига тез ва самаралироқ жавоб беришлари, шунингдек, турли тадбирларда тезкорлик билан иштирок этишлари мумкин бўлади.
Салоҳиятли ҳамкорлар билан шахсан учрашиш ва ҳамкорлик шартларини муҳокама қилиш имконияти ишончни мустаҳкамлашга ва узоқ муддатли муносабатларни ўрнатишга ёрдам беради. Тез-тез ташрифлар, шунингдек, қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишини янада пухта назорат қилиш ва юзага келадиган масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишга имкон беради.
Тошкент – Будапешт – Тошкент йўналишидаги тўғридан-тўғри рейслар 30 июндан йўлга қўйилди. Яқин икки ой давомида Qanot Sharq авиакомпанияси парвозларни ҳар якшанба кунлари амалга оширади, 4 сентябрдан бошлаб эса чоршанба кунларига ҳам яна битта рейс қўшилади.
Рейслар ва чипта нархлари ҳақида батафсил маълумотни +998712279307 ва +998712275771 телефон рақамлари ёки qanotsharq.com сайти орқали билиб олишингиз мумкин.
Instagram: @qanotsharq
Telegram: t.me/qanotsharq
Реклама ҳуқуқи асосида