• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 8 июля 2024

Тошкент вилоятида Equinox'да 157 км/с тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи жазоланди

Аёл ҳайдовчи автомашинани ижарага олиб, уйга қайтаётганида тезликни меъёридан оширган.

185
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 6 июль куни Тошкент вилоятида аёл ҳайдовчи Equinox автомашинасида юқори тезликда ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан қоидабузар ҳайдовчи аниқланган ва ЙҲХБга олиб келиниб, тегишли чоралар кўрилган.

Маълум бўлишича, бир ой аввал қоидабузар фуқаро Malibu-2 автомашинасини ижарага олиб уйга қайтаётганда ушбу қоидабузарлик содир этилган.

"Мен у йўлда бунақа тезликда ҳайдаш мумкин эмаслигини билмас эдим. Мен бу видео билан ҳеч нима тарғиб қилмоқчи эмасман. Қилган ишимдан афсусланаман. Бундай ҳолат бошқа ҳеч қачон қайтарилмайди", - деди қоидабузар фуқаро.

185
0