Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада 4 ёшли ўгай ўғлини бўғиб ўлдирган ота қамалди

Судланувчи шаръий никоҳ асосида турмуш қурган аёлининг ўғлини ўгайлиги сабабли бўйин соҳасидан бўғиб, қасддан ўлдирган.

351views0replies
0

UzNews.uz

Ўтган йилнинг 9 июль куни судланувчи С.С. (эркак) У.Ў. (аёл) билан шаръий никоҳ асосида турмуш қуриб, У.Ў. ва унинг 2020 йил 4 январь куни туғилган ўғли У.М. билан биргаликда яшаб келган.
2023 йил 28 июль куни соат 16:30 атрофида судланувчи С.С. ўгай ўғли У.М. билан биргаликда яшаш хонадонидан Қўштепа тумани Қамиштепа МФЙ Серқуёш кўчасида жойлашган томорқа ер майдонидаги экинларни суғориш учун чиқиб кетган. Ота ўгай фарзандини ўгайлиги учун ундан қутилиш мақсадида, ҳали тўрт ёшга ҳам тўлмаган У.М.ни бўйин соҳасидан бўғиб, қасддан ўлдирган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 2023 йил 18 декабрдаги 16-сонли хулосасида, 2020 йил 4 январь куни туғилган У.М.нинг ўлими нафас тешиклари ёпилиши ва бўйин соҳалари аъзоларини қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксиядан келиб чиққани қайд этилган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи С.С. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) "в" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга шу модда билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
351views0replies
0

Комментарии