• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 июля 2024

Тошкентда момақалдироқ туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди

Россия, Германия, Венгрия, Озарбайжон шаҳарлари ва яна бошқа бир нечта шаҳарлардан учиб келаётган самолётлар Тошкентга қўна олмади.

118
0
AviaSpotter

“Тошкент” аэропортида 7 июль куни маҳаллий вақт билан соат 19:44 да ноқулай об-ҳаво шароити (ёмғир, аэродром устида момақалдироқ) туфайли ҳаво кемаларининг қўниши ва учишига чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда аэропорт Матбуот хизмати хабар қилди.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди. Хусусан, бортида 183 йўловчи бўлган Санкт-Петербург - Тошкент йўналиши бўйича учган HY-634, Мюнхен - Тошкент йўналиши бўйича учган ва бортида 116 йўловчи бўлган HY-236 рейслар Самарқанд аэропортига қўнди.

Шунингдек, учта юк рейслари муқобил аэродромларга йўналтирилди. HY-3124 Будапешт-Тошкент рейси Навоийга, AZG-6941 Боку – Тошкент рейси Наманган аэропортига, MFX-656 Урумчи - Тошкент рейси Самарқандга қўнди.

Айни дамда Тошкент аэропортида об-ҳаво шароити барқарорлашди. Ўрнатилган чекловлар олинди.

118
0