Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент шаҳар ФВБ катта инспектори $2900 пора билан ушланди

У $12 минг эвазига янги қурилган нотурар бинога ўрнатилган ёнғин хавфсизлик тизимларини қабул қилишда кўмаклашишни ваъда қилган.

143views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг "Халқлар дўстлиги" санъат саройи ёнғинга қарши профилактикаси катта инспектори ДХХ ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Тошкент шаҳар ФВБ ходими Юнусобод туманида янги қурилган нотурар бинога ўрнатилган ёнғин хавфсизлик тизимларини қабул қилишда ва бинонинг фойдаланишга топширилиши бўйича ижобий хулоса берилишида ваколатли ҳамкасби орқали кўмаклашиш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, аввалроқ 3 минг АҚШ доллари олади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ФВВнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у 2900 АҚШ долларини ўзининг ҳамкасбига берган вақтида ушланди.
Ҳозирда катта инспекторга нисбатан прокуратура органлари томонидан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гаров эҳтиёт чораси қўлланилди.
143views0replies
0

Комментарии