Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда катта прокурор $10 минг билан ушланди

У банкдан пул маблағлари ажратилишида ёрдам берганлигини рўкач қилиб, МЧЖ раҳбаридан 28 минг АҚШ доллари талаб қилган.

812views0replies
0

Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти прокуратурасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори вилоятдаги фермер хўжаликларига тегишли бўлган 280 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш бўйича маҳаллий МЧЖ раҳбарига буюртмачи фермер хўжаликлар топишда ва улар билан шартномалар тузишда ҳамда МЧЖнинг хизмати учун банкдан пул маблағлари ажратилишида ёрдам берганлигини рўкач қилиб, 28 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, катта прокурор олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
812views0replies
0

Комментарии