Поиск
RUUZ

Спорт

Евро-2024. Германия ва Португалия мусобақани тарк этди

Криштиану Роналду учун Европа чемпионати якунланди, Германия терма жамоаси ўз уйида мусобақа билан ҳайрлашди.

43views0replies
0

Dzen.ru

Кеча, 5 июнь куни футбол бўйича Германияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионати мусобақасининг чорак финал босқичи дастлабки икки ўйини бўлиб ўтди. Унда мусобақа мезбони Германия терма жамоаси Испанияга қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраб мусобақани тарк этди.
Чорак финалнинг иккинчи ўйинида Роналдуси бор Португалия Франция терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ушбу ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмаган учрашувни бошқариб борган ҳакам жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф этди. Пенальтилар сериясида португалиялик футболчилар рақибларига 3:5 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Шу тариқа мусобақанинг ярим финал йўлланмасини Испания ва Франция терма жамоалари қўлга киритишди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Англия Швецарияга қарши Нидерландия Туркияга қарши баҳс олиб боради.
43views0replies
0

Комментарии