Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига келди — фото

Давлат раҳбарини бу ерда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев кутиб олди.

109views0replies
16

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига келди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди. 
ТДТ иштирокчи мамлакатлари делегациялари раҳбарлари Озарбайжон етакчиси ҳамроҳлигида Шуша шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Шуша “Қорабоғ дурдонаси”, “Кавказ санъати маркази” ва “озарбайжон мусиқаси бешиги” номлари билан маълум. Шаҳар бир қатор таниқли фан, маданият ва санъат арбоблари ватанидир. 2021 йилдан буён Шуша Озарбайжоннинг маданий пойтахти ҳисобланади, 2023 йилда эса туркий дунё маданий пойтахти деб эълон қилинган.
Жорий йилда Хива шаҳри ва Шуша шаҳри ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди.
Олий мартабали меҳмонлар Шушада ўттиз икки йил ичида биринчи марта қурилган турар жой мажмуасига ташриф буюрдилар. 23 та бинодан иборат уй-жой мажмуасининг умумий майдони қарийб 8 гектарни ташкил этади.
Сўнг етакчилар 2021 йилда тамал тоши қўйилган янги замонавий масжид лойиҳаси ва уни барпо этиш жараёни билан танишдилар. Озарбайжон раҳбари меҳмонларга шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида сўзлаб берди.
Президентлар, шунингдек, ХIХ асрда Шушада қурилган биринчи масжид – Гавҳар Оға масжидини зиёрат қилдилар. Меҳмонлар бу ерда амалга оширилган реставрация ишларининг натижаларига юқори баҳо берди.
Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга амалий ташрифи давом этмоқда. ТДТ норасмий саммитининг асосий тадбирлари эртага, 6 июль куни бўлиб ўтади.
109views0replies
16

Комментарии