Футбол бўйича Германияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионати мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирди. Бугун, 5 июль куни турнирнинг чорак финал босқичи дастлабки икки ўйини бўлиб ўтади. Унда таркибида номдор футболчилар жой олган терма жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади.
Мусобақа мезбони бўлмиш Германия терма жамоаси Испанияга қарши ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб борса, Португалия Францияга қарши баҳс олиб боради.
Германия-Испания ўйини Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланса, Португалия-Испания ўйинига 00:00 да старт берилади.