Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада ИИБ ходимлари билан жанжаллашган фуқаро ҳушидан кетиб қолди

Фуқаро ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан автомашинасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб тўхташ қоидаларини бузган ва автомашинасини фуқаролар ва ИИБ ходимлари устига ҳайдаган.

105views0replies
0

Видеодан кадр / Kun.uz

Риштонда ИИБ хонасига олиб кирилган фуқаро ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 4 июль куни Фарғона вилояти Риштон туманининг Гумбаз маҳалласида фуқаро Р.М. Cobalt автомашинасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, "тўхташ тақиқланади" йўл белгиси таъсир доирасига автомашинани қўймоқчи бўлганида, ИИО ходимлари унга ҳуқуқбузарлигини тушунтирмоқчи бўлишган. Бироқ Р.М. ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, ҳақорат қилиб, транспорт воситасини шу ерда турган фуқаролар ва ИИБ ходимлари устига ҳайдаган.
Шундан сўнг, ҳуқуқбузарлик содир этаётган шахс зарарсизлантирилиб, мажбурий тарзда ИИО таянч пунктига олиб борилган. Таянч пунктига унинг акаси М.Р. ҳам келиб, бақир-чақир қилиб, ходимларга қаршилик кўрсатган.
Шу пайт Р.М.нинг тутқаноғи тутиб, ўзини йўқотган (фуқаро Р.М.нинг муқаддам автоҳалокат оқибатида орттирилган эпилепсия касаллиги бўлган). Фуқарога тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Тиббий кўрик жараёнида фуқарога жароҳат етказилган ҳолати аниқланмаган.
Ҳозирда фуқаро Р.М. ва акаси М.Р.га нисбатан МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун судга юборилган.
105views0replies
0

Комментарии