Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда Nexia-2 уриб юборган 7 ёшли бола шифохонада ҳаётдан кўз юмди

Пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўнг томондан чап томонга югуриб ўтаётган вақтда ЙТҲ содир бўлган.

231views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 5 июль куни Самарқанд вилоятида йўлдан ўтаётган болани Nexia-2 автомашинаси уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йил 3 июль куни соат 18:00 атрофида Самарқанд тумани "Жўйи сой" МФЙ ҳудудидан ўтган Уста Умар Жўрақулов кўчасида Nexia-2 автомашинаси ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўнг томондан чап томонга югуриб ўтаётган 2017 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир этган.
Пиёда зудлик билан Самарқанд шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан пиёда шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
231views0replies
0

Комментарии