Поиск
RUUZ

Общество

“Бунда ҳеч қандай моддий манфаатдорлик ёки реклама орқали наф олиш мақсади кўзланмаган” — Маданият вазирлиги

Вазирлик Озодбек Назарбековнинг реклама ролигида суратга тушганига муносабат билдирди.

179views0replies
0

Аввалроқ, вазирнинг реклама ролигида суратга тушгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Маълум қилинишича, Маданият вазирлиги “The voice of Uzbekistan” лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида “Kingsman Uzbekistan” кийимлар дўконига ташриф буюриб, лойиҳанинг навбатдаги сонини тасвирга олиш жараёнида қатнашиш учун лойиҳа имижмейкерлари билан биргаликда либос танлаган. 
Либос танлаш жараёнида Озодбек Назарбеков миллий бренд ривожи учун ўзининг шахсий фикрларини билдириб, тавсия бериб ўтган. 
"Бу орқали республикада яратиб берилган қулай бизнес муҳити туфайли фаолиятини самарали йўлга қўйган, хорижникидан асло қолишмайдиган сифатли маҳсулотлар тайёрлашга интилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган. Яъни, бундан Озодбек Назарбековнинг ҳеч қандай моддий манфаатдорлиги ёки реклама орқали наф олиш мақсади кўзланмаган", - дейилади хабарда. 
Таъкидланишича, Озодбек Назарбеков Маданият вазири, қолаверса, Ўзбекистон халқ артисти ва давлат хизматчиси сифатида Ўзбекистон Республикасининг барча қонунларини ҳурмат қилади ва уларга қатъий риоя этади.
179views0replies
0

Комментарии