Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда машина салонини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатланган шахслар ушланди — видео

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

245views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи транспорт воситасини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати ўрганиш ишларини олиб борди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 30 июнь куни рўй берган. Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқарганда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги, транспорт воситасида целлофан пакет билан ўралиб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани аниқланган.
Ҳайдовчи ушбу ҳолатни қуйидагича изоҳлади:
"Мен шеригим билан машина ичига сув тўлдириб ҳаракатланганимизнинг видеосини Instagram саҳифамизга қўйгандим. Видеони кимдир тарқатворибди, қонунбузарлик ҳолати борлигини билмагандик. Инспектор ходимлари чақиртириб, тушунтириш ишларини олиб борди. Бу ҳолатни тавсия қилмайман ва узр сўрайман".
245views0replies
0

Комментарии