Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда 7 кг гиёҳвандлик воситаларини яширинча олиб киришга уринган шахс ушланди

Фуқаро "опий" ва "гашиш" моддаларини машинасининг кабинасига яширган.

41views0replies
0

Жорий йилнинг 3 июль куни соат 22:40 атрофида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда "Айритом" чегара божхона постининг "кириш" автопавильонига кириб келган Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада автотранспорт воситаси кабинасидаги хуфия жойга беркитилган 7 та сариқ рангли скотч билан ўралган ўрамлар борлиги маълум бўлган.
Сўнгра ушбу ўрамлар очилиб, махсус электрон тарозида ўлчаб кўрилганда, 3 та ўрамда жами оғирлиги 3 кг бўлган "опий" ва 4 та ўрамда оғирлиги 4 кг 950 гр бўлган "гашиш" гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
41views0replies
0

Комментарии