Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Тойиржонович Иброхимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Бахтиёр Иброхимов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.