Поиск
RUUZ

Происшествия

Навоийда "пешеход"дан ўтаётган 8 ёшли қиз BYD уриб юбориши оқибатида вафот этди

Ҳолат юзасидан тергов бўлими томонидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

532views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 1 июль куни Навоий вилояти Ҳатирчи туманида соат 19:20 атрофида BYD автомашинаси ўзидан ўнг томондан тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан югуриб чиқиб қолган 8 ёшли пиёдани уриб юбориши натижасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Ушбу ЙҲТ натижасида Ҳатирчи тумани 14-сонли умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошев маълумот берди.
Ҳозирда Ҳатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
532views0replies
0

Комментарии