Поиск
RUUZ

Происшествия

Тожикистонда ўзбекистонлик ҳайдовчи ва йўловчилар ЙТҲ қурбони бўлишди

Хўжанд-Душанбе йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 автомашинаси "КамАЗ" юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

184views0replies
0

kchs.tj

Жорий йилнинг 2 июль куни Хўжанд-Душанбе йўналишида ҳаракатланиб кетаётган давлат рақами 40 H 174 GB бўлган Nexia-2 автомашинаси "КамАЗ" юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Nexia-2 автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси (2 эркак ва 1 аёл) Ўзбекистон фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган. 
Воқеа жойига етиб келган Тожикистон ФВК Ихтисослаштирилган қидирув-қутқарув хизмати бошқармаси қутқарувчилари махсус асбоблар ёрдамида жасадларни ғижимланган автомобилдан чиқариб, ички ишлар ходимларига топширган.
"Маълумотларга кўра, ҳайдовчи 1964 йилда туғилган Фарғона вилоятида яшовчи Бойгитов Нурмаҳмад эканлиги аниқланди. Қолган қурбонларнинг шахсини аниқлаш мақсадида қўмита қўшни давлат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига мурожаат қилган", - дейилади хабарда.
184views0replies
0

Комментарии